Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Арманистонни Мхитаряндан ўз мақсадларида фойдаланишда айблади
Озарбойжон ташқи ишлар вазирлиги Бокуда ўтадиган Европа лигаси финалидаги хавфсизлик борасида хавотир билдирган Арманистон ташқи ишлар вазирлигининг баёнотига жавоб қайтарди. Озарбойжон версиясига кўра, финал иштирокчиларидан бири – Лондоннинг “Арсенал” клубининг арман ўйинчиси Генрих Мхитаряннинг финалда иштирок этишдан бош тортиши иғво ҳисобланади.
“Арманистон ташқи ишлар вазирлигининг “Арсенал” клубининг арман миллатига мансуб ўйинчисининг Бокуга ташрифига тўсқинлик қилувчи омиллар борлиги ҳақидаги баёноти ички сиёсий муаммолар сабабли спортни сиёсат воситасига айлантиришга уринишдан дарак беради. Арманистон ташқи ишлар вазирлигининг бундай иғвода иштирок этиши афсусланарли ҳолат. Афсуски, Арманистон “Арсенал”нинг арман ўйинчисини ўзининг иғвогар мақсадларида қўлламоқда”, деб айтган расмий Боку.
Аввалроқ Арманистон Озарбойжонни арман миллатига мансуб мухлисларнинг хавфсизлигини кафолатлай олмасликда айблаб чиққанди ва буни ирқчилик ҳамда ксенофобия аломати деб атаганди. Аввалроқ 18 майда “Би-би-си” телеканали Озарбойжон Европа лигаси финалига арман мухлисларини қўймаётганини маълум қилган. Телеканал мухлислар сўзларига иқтибос келтирган ҳолда, улар Европа давлатлари фуқаролигига эга бўлсалар ҳам уларга виза бериш рад этилаётганини ёзган.
Бунинг фонида 21 май куни футболчи Генрих Мхитарян Бокуга “Челси” билан ўйинга бормасликка қарор қилди. “Мен Европа лигаси финалига жамоа билан бормаслик каби бу оғир қарорни қабул қилдим. Футболчилар бундай ўйинларда камдан-кам ҳолларда ўйнайдилар ва шуни таъкидлаб ўтишим лозимки, бу ўйинни ўтказиб юбориш мен учун жуда оғриқлидир”, деб ёзган футболчи Instagram’да.
Финал учрашуви 29 май куни Озарбойжон пойтахтидаги Олимпия стадионида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025