Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулистонда чақалоғини 2 млн сўмга сотаётган аёл ва унинг опаси қўлга олинди
Гулистонда чақалоғини 2 млн сўмга сотаётган аёл ва унинг опаси қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, шу йил 15 май куни соат 12:05ларда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи 24 ёшли А.Б. исмли аёл бирга яшовчи опаси 30 ёшли Л.Б. билан бирга 2019 йил 13 май куни туғилган қизини Сайқал маҳалласида 2 000 000 сўмга сотаётган вақтларида вилоят ички ишлар ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
15:18 / 13.04.2025