Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Туркманистон президентининг онаси оғир аҳволдалигини маълум қилди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси шифохонага тушиб қолгани сабабли Туркиядан Туркманистонга шифокорлар бригадаси жўнади. Бу ҳақда Туркиянинг Daily Sabah нашри хабар берди.
10 нафар туркиялик шифокордан иборат бригада Ашхободга 22 май эрталаб йўл олган. Маълум қилинишича, президент онаси – Огулабат Бердимуҳамедова ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасига уланган.
“Хроники Туркменистана” нашрининг хабар беришича, туркиялик шифокорлар орасида Истанбулдан 7 нафар профессор, таниқли анестезиолог-реаниматолог ва жисмоний реабилитация махсус маркази шифокори бор.
Ўз навбатида Turkmen Yurt TV нашрининг хабар беришича, президент онаси жуда оғир аҳволда бўлиб, ёши кексалиги ва сурункали касалликлари сабабли шифокорлар кузатувида бўлган.
Нашр манбаларининг таъкидлашича, аёлга учинчи даражадаги гипертоник касаллик, мия қон айланиши бузилиши, гипертоник криз, геморрагик инсульт, иккинчи даражали кома, эцефалопатия, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, мия шиши, сурункали холецистит, ўткир буйрак етишмовчилиги, юрак-ўпка етишмовчилиги каби ташхислар қўйилган.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025