Парижда гвинеялик сиёсатчидан 45 млн евролик бриллиант ўғирлаб кетилди
Парижда Гвинея президентига собиқ номзод Мари-Мадлен Диубатедан 45 млн евролик бриллиант ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда France Bleu радиостанцияси хабар берди.
Таъкидланишича, сиёсатчи аёл Парижнинг 8-округидаги Warwick меҳмонхонасида унинг бриллиантини баҳолаши керак бўлган икки эркак билан учрашган. Эркаклар ўзларини россиялик геммологлар, қимматбаҳо тошлар соҳасида катта мутахассислар деб таништиришган.
“Мутахассислар” қимматбаҳо тошни “баҳолаб”, унинг қиймати 45 млн евро эканлигини айтиб, Диубатега бу ҳақда сертификат топширишган. Сўнгра аёл қарамаётганда эркаклар бриллиантни алмаштириб қўйишган ва унга сохта бриллиант солинган қутини беришган. Аёл бироздан кейин тунаб кетилганини англаган, бироқ эркаклар аллақачон яширинишга улгуриб бўлишган.
Таъкидланишича, бриллиант 20 май куни ўғирланган. 22 майда ушбу ўғрилик юзасидан жиноий иш очилган. Полиция кузатув камераларидан ёзувларни ўрганиб чиқади.
Радионинг таъкидлашича, Гвинея дунёда олмос ишлаб чиқарувчи асосий давлатлардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:31 / 14.11.2024
Париж прокуратураси Марин Ле Пенга 5 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда
09:30 / 25.10.2024
Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди
22:36 / 24.10.2024
Париждаги Нотр-Дам соборига кириш пулли бўлади
09:30 / 09.09.2024