Ўзбекистон | 15:31 / 24.05.2019
9498
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда «Hijab Travel» телевизион дастури Ўзбекистон ҳақидаги махсус кўрсатувлар намойишини бошлади 

Индонезиянинг «Trans 7» телекомпанияси апрель ойида 10 кунлик сафар билан Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Сафардан сўнг жамоа таниқли «Hijab Traveling» телевизион дастури учун телекўрсатув тайёрлади.

Ҳозирда Индонезиянинг «Trans 7» каналида Ўзбекистон ҳақидаги махсус кўрсатувлар намойиши бошланди. Қуйида телекўрсатув тизерини томоша қилишингиз мумкин. 

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси хабар беришича, ижодий гуруҳ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида махсус қадамжолар, зиёратгоҳларга ташриф буюрган. Бундан асосий мақсад – индонезиялик томошабинлар орасида Ўзбекистон ва унинг гўзал масканлари ҳақидаги хабардорликни ошириш ҳисобланади.

Феруза Авазова
Тайёрлаган Феруза Авазова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид