Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган дори маҳсулотларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида мунтазам тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда вилоятнинг Бекобод шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро Х.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, мазкур хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 315 миллион сўмлик, 8 турдаги 6065 дона дори воситалари ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025