Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Обод қишлоқ» дастурини молиялаштиришга Ислом тараққиёт банки жалб этилади
Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарор билан Ислом тараққиёт банки ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Ҳаракатлар режаси тасдиқланди.
Ҳаракатлар режаси доирасида “Обод қишлоқ” дастурини молиялаштиришга Ислом тараққиёт банки жалб этилади.
Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ислом тараққиёт банки ўртасида Меморандум имзоланади.
Ислом хусусий секторини ривожлантириш корпорациясининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади ва ҳамкорлик кенгайтирилади.
2019–2021 йилларда Ислом тараққиёт банки билан жами қиймати 2 млрд 42 млн доллардан кўпроқ миқдордаги 17 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Жумладан, “Бишкек–Душанбе–Термиз” автомобиль йўли реконструкция қилинади.
Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари 12 та лойиҳа амалга оширади, мазкур лойиҳаларнинг қиймати 1 млрд доллардан кўпроқ.
Ўзбекистонда нейрохирургия хизматини юқори технологик тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ушбу лойиҳалар қаторидан жой олган.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025