Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Diktant.uz акцияси ўтказилади
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети профессор ўқитувчилари ташаббуси билан ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш ва ёзма саводхонликни ривожлантириш мақсадида Diktant.uz лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, иккинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу лойиҳа мамлакатда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ёзма саводхонлигини оширишга қаратилган.
Акция шу йилнинг 28 май куни соат 15:00да Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан бутун республика бўйлаб онлайн тарзида ўтказилади.
Тошкент шаҳрида Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида ташкил этилади, ҳудудлардаги ОТМларда ҳам штаблар ташкил этилади.
Ҳозирга қадар 3035 нафар киши ундан рўйхатдан ўтган. Акцияда иштирок этиш истагини билдирганлар www.diktant.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Мавзуга оид
13:39 / 28.04.2025
Акциядорлик жамиятлари ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди
11:58 / 11.03.2025
Tesla акциялари қиймати бир кунда 15 фоизга тушиб кетди
10:29 / 06.02.2025
Адлия вазирлиги “Зиё улаш” китоб улашиш акциясини кенгайтирмоқда
14:00 / 21.10.2024