Қуёш ҳақида 7 факт
· Қуёшни чироқ сингари ўчириб қўйиш имкони бўлса ва бу имкониятдан фойдаланилса, бир ҳафта ичида Ердаги ҳарорат -18 даражага, бир йил ичида эса -75 даражага тушади ва жон сақлаш мумкин бўлмай қолади;
· Қуёш борган сари иссиқроқ ва ёрқинроқ бўлиб бормоқда. Вақтлар ўтиб у ўн марта ёрқинлашиши мумкин. Фақат бунинг учун тахминан миллиард йил керак;
· Қуёш массасининг 72 фоизи водород ва 26 фоизи гелийдан иборат. Қолгани арзимас миқдордаги бошқа элементлардир. Ҳар сонияда 700 миллион (!) тонна водород ёниб, гелийга айланади;
· Қуёш катта миқдордаги энергия манбаи бўлиши билан бирга улкан массага ҳам эга. Унинг оғирлиги Қуёш тизимининг 99 фоизини ташкил қилади;
· Шундай сайёралар ва уларнинг йўлдошлари борки, уларнинг айрим қисмларига қуёш нурлари узлуксиз тушиб туради, яъни ўша ҳудудларда тун бўлмайди;
· Ҳисоб-китобларга кўра, Қуёш ўзининг ўрта ёшини яшамоқда. Астрономлар маълумотларига қараганда бу юлдуз пайдо бўлганига 4,5 миллиард йил бўлган ва яна тахминан 5 миллиард йилдан кейин у ёниб битиб, аввал қизил гигантга, кейин оқ карлик юлдузга айланади;
· Агар инсоният Қуёш энергиясини ишлаб чиқаришни истаса, ҳар сонияда 100 миллиард тонна динамит портлатиб туриши лозим ва бунга ақл бовар қилмайди.
Мавзуга оид
01:02 / 22.11.2024
Олимлар Қуёшнинг ноёб суратларини тасвирга олди
00:32 / 25.10.2024
Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди. Бу Ерда магнит бўронини юзага келтириши мумкин
11:26 / 01.10.2024
Олимлар Қуёш қачон “ўлишини” маълум қилди: Ерга нима бўлади?
23:55 / 12.09.2024