Спорт | 21:40 / 26.05.2019
8753
2 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Пахтакор» пешқадамликни мустаҳкамлади, «Сўғдиёна» 5-ўринга кўтарилиб олди

Суперлиганинг 10-турида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз майдонида Олмалиқнинг ОКМК клубини қабул қилди. Ўйин Шота Арвеладзе шогирдларининг йирик ҳисобадаги ғалабаси билан якунланди.

Мезбонлар жамоаси сафида ҳужумчилар Игорь Сергеев, Марат Бикмаев ва Драган Черан биттадан гол уришди. Яна бир голга марказий ҳимоячи Марко Симич муаллифлик қилди. Меҳмонлар сафида жамоа тўпурари Зафар Полвонов битта гол билан жавоб қайтарди.

Бу ғалабадан сўнг «Пахтакор» очколари сонини 26 тага етказиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди. ОКМК эса 7 очко билан 12-ўринда қолди.

Тур доирасидаги яна бир учрашув Жиззахда бўлиб ўтди. Ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилган «Сўғдиёна» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиндаги икки гол ҳам мезбонлар ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов (26, 63) ҳисобига ёзилди.

Бу ғалаба эвазига жиззахликлар 15 очко жамғарган ҳолда 5-ўринга кўтарилиб олди. Бухоро клуби эса 7 очко билан 13-ўринни эгаллаган.

Суперлига-2019
10-тур
ПАХТАКОР - ОКМК 4:1

Голлар: Игорь Сергеев (5), Драган Черан (17), Марко Симич (32), Марат Бикмаев (76) - Зафар Полвонов (49).
Пахтакор: Санжар Қувватов, Акром Комилов, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Фаррух Сайфиев, Одилжон Ҳамробеков, Жаҳонгир Аҳмадов (Бобур Асқаров, 80), Жалолиддин Машарипов (Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 75), Марат Бикмаев (Собит Синдаров, 86), Драган Черан, Игорь Сергеев.
ОКМК: Акбар Тўраев, Миржамол Қосимов (Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 72), Дилшод Жўраев (Миролюб Костич, 46), Санъат Шихов, Зафар Полвонов, Муроджон Тошматов, Мирғиёс Сулаймонов, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Бобурбек Йўлдошев, Камрон Саидазимов (Шохназар Норбеков, 64).
Огоҳлантириш: Акром Комилов 67.

СЎҒДИЁНА - БУХОРО 2:0
Голлар: Шоҳруз Норхонов (27, 66).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид