Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳужжатда «ўйинчоқ» деб кўрсатилган товар аслида нима эди?
Божхона ходимлари томонидан яна бир қонунбузарлик ҳолати фош этилди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз-Аэропорт” чегара божхона постига Халқаро Почта ва Курьерлик хизмати орқали фуқаро А.Б номига келган почта жўнатмаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада ҳужжатда “ўйинчоқ” деб кўрсатилган товар учувчисиз учиш аппарати эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг 2 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур Қонуннинг 1-моддаси Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025