Ўзбекистон гилоси Британия бозорларида пайдо бўлди
25 май куни Ўзбекистон-Британия савдо-иқтисодий муносабатлари тарихида илк бор Лондон пештахталарига, хусусан халқаро ғарбий бозорга Наманган вилоятидан сархил гилос мевалари етказиб берилди, деб хабар берди «Дунё» АА.
Агентликнинг маълумот беришича, Western International Market дунёнинг турли мамлакатларидан келтирилган мева-сабзавот маҳсулотлари сотиладиган Лондондаги энг йирик улгуржи бозорларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон гилосларини Британияга импорт қилган AKS Services Group компанияси бош директори Ваис Каиснинг қайд этишича, бу тарихий кун ҳисобланади.
«Бугун тарихий кун. Ўзбекистон гилосининг биринчи партияси илк бор Британия бозорига етказиб берилди. Бизга Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Давлат карантин инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси катта ёрдам берди», - деди у.
AKS Services Group компанияси вакилларининг айтишларича, яқин вақт ичида Буюк Британияга Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида етиштирилган пиёз, бодринг, анор, хурмо ҳамда турли қуритилган меваларни импорт қилиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:20
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024