Ўзбекистонлик чавандозлар Жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигасида 13 та медаль олишди
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида 24-26 май кунлари бўлиб ўтган от спорти бўйича Жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 4 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғаришди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақанинг якунловчи кунида асосий йўналишдаги олтин ва бронза медаллари Ғайрат Назаров ҳамда Умид Комиловга насиб этди.
Ўзбекистонлик спортчилар мусобақада қуйидаги натижаларни қайд этишди:
Конкур N 1 (тезкор) – Тўсиқлар баландлиги – 130 см.
1. Ержан Корабай (Қозоғистон)
2. Абдураҳмон Абдуллаев (Ўзбекистон)
3. Иброҳим Шокиров (Ўзбекистон)
Конкур N 2 (икки тўсиқ) – Тўсиқлар баландлиги – 120-130 см.
1. Саидамирхон Турғунбаев (Ўзбекистон)
2. Оқил Собиржонов (Ўзбекистон)
3. Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон)
Конкур N 3 Миллатлар кубоги (жамоавий) – тўсиқлар баландлиги – 120-130 см.
1. Ўзбекистон (Саидамирхон Турғунбоев, Абдураҳмон Абдуллаев, Ғайрат Назаров, Оқил Собиржонов)
2. Қирғизистон
3. Қозоғистон
Конкур N 4 – Тўсиқлар баландлиги – 140 см.
1. Александр Тишков (Қозоғистон)
2. Камиль Сабитов (Қирғизистон), Саидамирхон Турғунбоев ва Оқил Собиржонов (Ўзбекистон, уч иштирокчида бир хил натижа)
Конкур N 5 – Тўсиқлар баландлиги – 120 см.
1. Темур Азизов (Ўзбекистон)
2. Саидамирхон Турғунбоев (Ўзбекистон)
3. Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон)
Конкур N 6
FEI World Cup GranPrix – Тўсиқлар баландлиги – 140-160 см.
1. Гайрат Назаров (Ўзбекистон)
2. Камиль Сабитов (Қирғизистон)
3. Умид Комилов (Ўзбекистон)
Мусобақада спортчи сифатида иштирок этган Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев сафар давомида Қирғизистон бешкураш федерацияси билан ўзаро ҳамкорлик борасида меморандум имзолади.