Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда ўзбекистонлик мигрант аёлни ўлдирган шахс ушланди. У ўзбекистонлик йигит экани айтилмоқда
Ленинград области полицияси Ўзбекистондан келган аёлни ўлдирганликда гумон қилинаётган шахсни аниқлади. У аёлнинг ватандоши бўлиб чиқди. Фожиага ўзаро жанжал сабаб бўлган.
Петербург ОАВ хабарига кўра, май ойининг ўрталарида Синявино-1 яқинидаги Мурманск шоссеси ёнида хандақдан топилган аёлни ўлдирганликда ўз ватандоши гумонланмоқда.
Маълум бўлишича, аёл 42 ёшда, таниши эса 24 ёшда бўлган. Дастлабки версияга кўра, 2 май куни улар кечки пайт Петербургдаги Пражская кўчасида жойлашган уйда бирга бўлишган. Ўртада қандайдир жанжал келиб чиққан ва вазият фожиа билан якун топган.
Аёл ўрмонга олиб борилиб, таёқ билан уриб ўлдирилган. Зарбалар изи асосан бош қисмида қайд этилди.
Ленинград области Тергов қўмитаси томонидан қотиллик ҳолати бўйича жиноят иши очилди. Гумонланувчи қўлга олинган.
Мавзуга оид
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
18:19 / 09.05.2025
Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
11:05 / 07.05.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
19:21 / 01.05.2025