Саида Мирзиёева Тошкент вилоятига чиқиб, лойиҳалар билан танишди
Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Тошкент вилоятига борди.
Унинг Facebook’даги саҳифасида хабар беришича, агентлик жамоаси лойиҳалар ва ижтимоий объектлар қурилиши билан танишиш мақсадида Тошкент вилоятига борган.
«Янги иш ҳафтангиз унумли ўтсин!
Кеча жамоамиз билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бешта ташаббуси доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда ижтимоий объектлар қурилиши билан танишиш мақсадида Тошкент вилоятида бўлдик», - деб ёзади Саида Мирзиёева.
Бундан олдин, Саида Мирзиёева матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
07:03 / 16.11.2024
Саида Мирзиёева талабалар билан учрашди
14:12 / 15.11.2024