Жаҳон | 17:18 / 27.05.2019
8154
2 дақиқада ўқилади

Тбилиси суди Саакашвили ва бир неча амалдор калтакланган депутатга 77 минг доллар тўлаши тўғрисида ҳукм чиқарди

Михаил Саакашвили/Фото: Глеб Гаранич / Reuters

Тбилиси суди Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили, собиқ бош вазир Вано Мерабишвили, ИИВнинг собиқ ходими Эрекле Кодуа ҳамда ИИВ ва молия вазирлиги собиқ депутат Валерий Гелашвилига маънавий ва моддий зарарни қоплаш учун 215 минг лари (77 минг доллар) тўлаши тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда жабрланувчининг адвокати маълум қилди.

Гелашвили 2005 йил июнда шафқатсизларча калтакланганди. Прокуратура маълумотига кўра, у газеталардан бирида мулки олиб қўйилганлиги ва бунда ўша пайтдаги президент Саакашвили айбдор эканлиги тўғрисида мақола ёзганидан сўнг калтакланган. 

Саакашвили депутатни жазолашни ўша пайтдаги ички ишлар вазири Мерабишвилига буюрган. ИИВ ва молия вазирлиги ходимлари буйруқни бажаришган.

"Валерий Гелашвили калтакланган чоғида унга моддий зарар етказилган. Унинг ёнида бўлган 10 минг долларга яқин пули йўқолган, бриллиант узугини тортиб олишган. Бундан ташқари, биз суддан унга етказилган маънавий зарар ҳам тўланишини сўрадик", - деди Кожоридзе.

Гелашвилининг иши бўйича Саакашвили 2018 йил июнда сиртдан олти йилга, Мерабишвили 2016 йил августда олти йил тўққиз ойга озодликдан маҳрум этилганди. Улардан ташқари, Грузиядан чиқиб кетган Мерабившили ва ИИВнинг яна бир ходими Гия Сирадзе сиртдан тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Мавзуга оид