Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: «Бизнинг бюрократиямиз ҳали зўравонлигини қўлдан бой бермаяпти»
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 27 май куни тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ишга тушириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
«Энг катта масала - иш жойи. Одамларнинг истаги, нияти, талаби ҳам шу, десак тўғри бўлади. Жуда катта қарор, фармонлар қабул қиляпмиз. Ўзгариш бор, буни тадбиркорларнинг сони ошганидан ҳам кўриб турибмиз. Лекин ҳозирги иқтисодиётимиз, вилоятларда бўлаётган муаммоларни чуқурроқ таҳлил қилсак, энг катта масала одамларнинг талаби юқори, бироқ бизнинг бюрократиямиз ҳали зўравонлигини қўлдан бой бермаяпти, десак адолатдан бўлади. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг қабулхоналари ташкил этиляпти. Бу қарорни қабул қилганимиздан энг катта мақсад - одамларга тўғри тушунтириб, кооперация қилиб, жойлардаги мутасадди ташкилот ва идораларнинг жавобгарлигини жойига қўйиш. Ҳамма тадбиркорларни қабул қилишдан олдин ҳар бир тумандаги тадбиркорлик субъектларини айланиб кўриш керак. Биноси, иншоотлари эллик фоизга ишлатиляпти. Жуда кўп бўш, ярим чала бинолар ётибди. Энг ёмон тадбиркорни ҳам яхши қилишимиз керак», - деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Савдо-саноат палатаси раиси ва адлия вазири раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи тузиб, жойларда тадбиркорлар билан очиқ, амалий учрашувлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади. Аниқланган муаммоларнинг ҳудудга тааллуқлиси вилоят ҳокимига, республика даражасидагиси эса бош вазирга берилиши, улар ҳафтада бир кун қабулхона масалалари билан шуғулланиши кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025