Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи зўрланди. Россия ТҚ тергов бошлади
Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи иштирокида даҳшатли воқеа юз берди. Бу ҳақда Россия матбуоти хабар тарқатди.
18 май куни Ўзбекистоннинг 33 ёшли фуқароси бўлган аёл интернет орқали «Ватандош» ўзбеклар минтақавий ташкилоти раҳбари Усмон Баратовга мурожаат қилган. Аёлнинг айтишича, 5 майдан 9 майгача бўлган вақт оралиғида Дачний проспект-24 манзилидаги уйда жойлашган квартирада икки нафар номаълум шахс уни ва 12 ёшли қизини зўрлашган. Шу билан бирга, улар кўрсатилган квартирада куч билан ушлаб турилган.
Тергов қўмитаси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-моддаси (зўрлаш) ва 127-моддаси 2-қисмининг «д» ва «ж» бандлари бўйича (икки ёки ундан ортиқ шахсни, шу жумладан вояга етмаган шахсни ноқонуний равишда куч билан ушлаб туриш) жиноят иши қўзғатди.
Бу жиноятни содир этишда гумон қилиниб Тожикистоннинг 47 ёшли фуқароси қўлга олинди. У ҳеч қаерда ишламайди - яъни, нолегал. Эркак Петербургда миграция рўйхатида қайд этилмаган. Шунингдек, хабар қилинишича, ўзбекистонлик аёл ва унинг қизи ҳам миграция рўйхатига қўйилмаган.
Мавзуга оид
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
18:19 / 09.05.2025
Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
11:05 / 07.05.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
19:21 / 01.05.2025