Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТДПУ домласи ва мактаб ўқитувчиси ушланди. Улар абитуриентни ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул талаб қилган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда маҳкама матбуот хизмати.
Унда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Технология ва сервис хизмати” кафедраси ўқитувчиси Р.А. ва Зангиота туманидаги 39-сонли мактаб ўқитувчиси М.Р. фуқаро А.У.дан жияни Ж.Т.ни ушбу университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 7.000 АҚШ долларини талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.А. ва М.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти порахўрликда айбланмоқда
10:53 / 22.04.2025