Спорт | 10:35 / 29.05.2019
13856
2 дақиқада ўқилади

Видео: «Челси» футболчиларидан норози бўлган Сарри кепкасини улоқтирганча жаҳл билан машғулотни тарк этди

«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри Европа лигаси финалига тайёргарлик кўраётган жамоа футболчиларидан норози ҳолда машғулотни тарк этди.

«Арсенал»га қарши бугун бўлиб ўтадиган ўйиндан олдинги расмий машғулотларда «кўклар» ҳимоячиси Давид Луиз ва ҳужумчи Гонсало Игуаин баҳслашиб қолди, уларнинг аҳил эмаслиги эса бош мураббийга ёқмади.

Ўйинчиларнинг ўзини тутишидан норози бўлган Сарри машғулот тугамай туриб жаҳл билан майдонни тарк этди. Кетиш асносида 60 ёшли мутахассис бошидаги кепкасини ечиб, улоқтирди; ерда ётган бош кийимини тепиб ҳам ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси финали бугун Бокудаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан пайшанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Қайд этиш жоиз, сўнгги вақтларда Маурицио Сарри «Ювентус»га ишга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Кеча у Турин клуби билан битим шартларини келишиб олгани, янги жамоасида биринчи бўлиб «Реал»дан яримҳимоячи Искони трансфер қилмоқчи экани маълум қилинган эди.

Мавзуга оид