Видео: Саида Мирзиёева ўзбекистонликлар ўзини қизиқтирган маълумотларни нега хорижий манбалардан излашини тушунтириб берди
Тошкентдаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан “ОАВ соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида республика конференцияси ўтказилди.
“Нима учун матбуот амалда тўртинчи ҳокимият даражасига кўтарила олмаяпти, деган саволга, кўп омиллар қатори вазирлик ва идора раҳбарларининг матбуот котиби ёки ахборот хизматларига нисбатан эътиборсиз муносабатини асосий сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.
Кўплаб давлатлар органларининг веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, мобил мессенжерлари орқали тезкор ахборот тарқатиш ишлари оқсамоқда. Бу эса, ўз навбатида, юртдошларимизни ўзини қизиқтирган маълумотларни хорижий манбалардан излашга ёки муаммоли мурожаатларини чет эл оммавий ахборот воситалари орқали чоп эттириб, давлат идоралари эътиборини жалб қилишига олиб келмоқда.
Ўтказилган таҳлиллар ва ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, 10дан ортиқ республика даражасидаги давлат ташкилотларида ҳамда 200га яқин туман ва шаҳар ҳокимликларида ҳалигача ахборот хизматлари фаолияти ташкил этилмаган. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг жамоатчилик билан алоқаларини тубдан такомиллаштириш ҳамда ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорини қабул қилиш таклифи илгари сурилмоқда. Унда илк бор ахборот хизматларининг асосий вазифалари, ваколатлари, мажбуриятлари, матбуот котибларининг ташкилотдаги ўрни ва мақоми, моддий-техник ва молиявий таъминоти, шарт-шароитлари, малака ошириш имкониятлари тубдан яхшиланиб, ҳуқуқий кафолатланмоқда”, - деди Саида Мирзиёева.
Видео: Youtube
Мавзуга оид
07:03 / 16.11.2024
Саида Мирзиёева талабалар билан учрашди
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
18:37 / 30.10.2024
Саида Мирзиёева Fashion Trust Arabia тақдирлаш маросимида иштирок этди
20:53 / 28.10.2024