Рақамли тобеликдан қутулиш: телефонингизни бир четга олиб қўйишга тайёрмисиз?
Ўзингизнинг ижтимоий тармоқ ва гаджетларга бўлган муносабатингизни қандай баҳолайсиз? Тонгда уйғониб, биринчи қиладиган ишингиз телефонни қўлга олишми? Янгиликлар лентасини кун давомида неча марта янгилайсиз? Уйқудан олдин Instagram’ни очиш истаги пайдо бўладими? У бир соат ва ундан ортиқ давом этадими?
Агар бу саволларга «ҳа» деб жавоб берсангиз, эҳтимол сизда ёқимсиз рақамли тобелик юзага келгандир. Бироқ вазиятни тўғрилаш мумкин.
Телефонсиз ҳордиқ
Телефондан фойдаланмаган ҳолда хотиржамликка эришишнинг ёқимли усулини топинг. Бу китоблар (қоғоз ва электрон китоблар), ҳар қандай хобби (чизиш, тикиш, тўқиш) бўлиши мумкин. Миянгизга ҳордиқ чиқариш имконини беринг – бироз муддат сукунатда ўтиришни ўрганинг. Дастлаб сизда зерикиш ва вақтни бекорга сарфлаш ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Бироқ вақт ўтиши билан бундай ҳордиқнинг ижобий таъсирини тўлақонли равишда ҳис этасиз.
Танаффус
Табиат, кўча, одамларни кузатиш аъло вариантлар бўлиши мумкин. Ўз фикрларингизга шўнғинг, атрофни баҳолашсиз англанг. Ён дафтарча ва ручка билан юриш яхши амалиётга айланади. Масалан, қаҳвахонада лентани бефойда янгилашдан кўра фикрларингиз, саволларингизни ёзинг ва муҳим рўйхатлар тузинг.
Барча ёруғлик манбаларини ўчиринг
Тадқиқотлар уйқудан олдин мобиль телефондан фойдаланиш оқибатида уйқу учун масъул мелатонин ишлаб чиқарилиши издан чиқишини исботлаган. Бундан ташқари, организм учун бу кучли антиоксидант ва иммуностимулятор ҳисобланади. Уйқудан аввал организмга созланиш имкониятини бериш муҳим, ёруғ экрандан ўқиш эса буни амалга оширишга йўл қўймайди.
Тармоқдан чиқиш учун будильник
Агар ижтимоий тармоққа шўнғиб, вақт қандай ўтганини сезмасангиз, будильник қўйинг. Масалан, 15 дақиқадан кейин, у қўнғироқ чалгач барча иловаларни ёпинг. Ўзингизга енгилликлар берманг.
Ахборот асрида телефонни бир четга суриб қўйиш ҳаммага ҳам бирдек осон эмас. Бироқ ҳар бир нарсанинг фойдали жиҳатлари билан бирга салбий томонлари бўлишини ҳисобга олиш лозим. Ва энг муҳими, барча яхши нарсалар меъёрида қўлланилганидагина ижобий натижа беришини унутмаслик керак.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
21:02 / 22.10.2024
Австралияда тушиб кетган телефонини олишга уринган аёл 7 соат тош орасида қолиб кетди
09:24 / 27.09.2024
Ўтган 8 ойда Ўзбекистонга кунига 10 минг донадан ошиқ телефон олиб кирилгани маълум қилинди
12:14 / 26.09.2024