Жаҳон | 17:32 / 31.05.2019
12445
1 дақиқада ўқилади

Эрон президенти АҚШ таклиф қилган «аср келишуви»ни Фаластинга қарши фитна деб атади

Фото: AFP 2018 / ATTA KENARE

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний исроилликлар ва фаластинликларни яраштириш учун АҚШ илгари сураётган "аср келишуви"ни Фаластиннинг мақсадларини йўқ қилишга қаратилган фитна деб атади. Бу ҳақда Эрон ҳукумати сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.

"Аср келишуви – бу Фаластиннинг умидларини йўқ қилиш, оккупацияни кенгайтириш ва барча ислом давлатларини таҳқирлашга қаратилган фитна", - дейилади Руҳонийнинг Ислом ҳамкорлиги ташкилоти учрашувида қатнашаётган давлатлар раҳбарларига йўлланган мактубида.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ишлаб чиқаётган келишув хавфли, чунки унинг муаллифлари фаластинликларнинг ўз тақдирларини ўзлари белгилаш ва мустақил Фаластин давлатини барпо этиш ҳуқуқларидан маҳрум қилишга уринишмоқда.

Аввалроқ Фаластин Вашингтоннинг "аср келишуви"га рози бўлмаслиги, АҚШ ва Исроилнинг тинчлик ўрнатиш борасидаги барча охирги ташаббусларини рад этишини билдирганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид