Одноклассники ва ВКонтакте мобил ўйинлари ишлаб чиқарувчилари учун 1,4 млн. рубллик мукофот фондига эга мусобақа бошлаб юборди
Одноклассники ва ВКонтакте ижтимоий тармоқлари HTML-5 мобил ўйинлари ишлаб чиқарувчилари учун Games Cup 2019 қўшма мусобақасини бошлаб юборди. Мусобақа иштирокчилари ОК ва ВК ўйин платформаларидаги ўз лойиҳалари учун бериладиган трафик ҳамда 1,4 млн. рубллик мукофот фонди учун беллашадилар.
Мазкур кенг кўламли мусобақа Одноклассники томонидан ўтган йили ўтказилган OK Instant Games Cup танлови давоми бўлиб, Mail.ru Group нинг IT чемпионатлари доирасида ўтказилади. Ташкилотчи компаниялар нафақат янги ўйин лойиҳаларини жалб этишни, балки танлов қамровини, HTML-5 мобил ўйинлари ишлаб чиқарувчилари ҳамжамиятини кенгайтиришни ҳамда барча иштирокчилар учун ягона экотизимни шакллантиришни режалаштирмоқда.
Ўтган танловдагидек каби ўйин ишлаб чиқарувчилари икки тоифа бўйича талабнома тақдим этиши мумкин: PRO – тажрибали студиялар ва ишлаб чиқарувчилар учун ҳамда New Star – мустақил ва бошловчи ўйин ишлаб чиқарувчилар учун. Мусобақада иштирок этиш учун жорий йилнинг 27 майидан 27 сентябрига қадар www.gamescup.ru раcмий сайтида талабнома қолдириш ва ташкилотчиларнинг иккита ўйин платформаларидан бирига юкланган ўйинга ҳаволани илова қилиш лозим. New Star номинациясидаги ишлаб чиқарувчилар ўйинга ҳавола ўрнига эскизлар ва ўйин механикасининг матнли тавсифини илова қилиши мумкин.
PRO тоифасида ғолиб бўлган ўйин учун ушбу ўйинни иккита ўйин платформаларнинг бирига 1 миллион марта ўрнатишга трафик берилади, иккинчи ва учинчи ўринлар учун иштирокчилар 600 000 та ва тегишлича 400 000 та ўрнатишлар ва томошалар сонига эга бўладилар. Мазкур тоифада ОК ва ВК платформаларида илгари эълон қилинмаган ўйинлар иштирок этиши мумкин. Бунда ишлаб чиқарувчилар мазкур танлов учун бошқа платформаларда эълон қилинган ўйинларни мослаштириши мумкин.
New Star тоифаси ғолибига 600 000 рубллик сертификат, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаганларга 300 000 ва тегишлича 200 000 рубллик сертификат берилади. Ўзининг HTML-5 лойиҳаларини ўйин платформаларида илгари умуман эълон қилмаган ишлаб чиқарувчилар ушбу совринлар учун беллашиши мумкин.
Асосий номинациялардан ташқари, иштирокчилар махсус совринлар учун беллашиши мумкин. Энг қизиқарли ва самарали ижтимоий механикага эга бўлган ўйин учун ОКдан 300 000 рубль берилади. GeekBrains таълим портали уч нафар иштирокчиларга Одноклассники томонидан ВКонтакте билан ҳамкорликда ташкил этилган HTML-5 ўйинларни яратиш бўйича ўқув курсига сертификатлар ҳадя этади.
Ғолиблар ва совриндорлар жорий йилнинг 4 октябрь куни эълон қилинади. Энг яхши лойиҳалар таркиби ташкилотчилар, йирик ўйин студиялари, шунингдек HTML-5 ўйинларининг муваффақиятли ишлаб чиқарувчилари вакилларидан иборат махсус ҳайъат томонидан танлаб олинади. Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими жорий йилнинг 11 октябрь куни бўлиб ўтади.
Мусобақанинг тўлиқ шартлари билан www.gamescup.ru расмий сайтида танишиб чиқиш мумкин.
Mail.ru Group ҳар йили бир неча йирик халқаро IT чемпионатлар ўтказиб, уларга Games Cup, Russian Code Cup, Russian AI Cup, Mail Design Cup, ML Boot Camp, HighLoad Cup ва бошқалар киради. Уларда 175 000 дан ортиқ киши иштирок этди.
Мавзуга оид
01:17 / 11.10.2024
Дуров «ВКонтакте» қандай яратилганини сўзлаб берди
20:08 / 07.08.2024
Россияда YouTube билан боғлиқ муаммолар сабаб «ВК Видео»ни юклаб олиш кескин ошиб кетди
16:20 / 27.12.2023
Қашқадарёда “Odnoklassniki.ru” сайтидаги постларга лайк босган йигитга чора кўрилди
14:44 / 10.06.2023