Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро велосипедчилар куни: 2 июнь куни Тошкентнинг беш кўчаси вақтинча ёпилади
Ўзбекистон Республикаси Велосипед спорти федерацияси ташаббуси билан 2 июнь куни Тошкент шаҳрида Халқаро велосипедчилар кунига бағишланган велосайил ўтказилади. Бу ҳақида Федерация матбуот хизмати хабар берди.
Велосипед - экологик жиҳатдан энг тоза транспорт тури бўлиб, у атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш ва спортни оммалаштиришга хизмат қилади.
Анъанага кўра, Ўзбекистонда ҳар йили Халқаро велосипедчилар куни нишонланади. Бу йилги тадбирда республикамизнинг барча фуқаролари ва меҳмонлари иштирок этишлари мумкин.
Велосайл Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида бўлиб ўтади. Шу боис мазкур тадбир давомида Бешёғоч, Фурқат, Ислом Каримов, Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари вақтинча ёпилади.
Йўналишнинг умумий масофаси 5 километрни ташкил этиб, соат 10:00 да Humo Arena муз саройи олдида бошланади. Қўшимча маълумотлар учун +71 231 27 06 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
"Барчангизни 2 июнь куни #worldbicycleday нишонлаш муносабати билан бўлиб ўтадиган велопойгага Humo Arena муз саройи олдида кутиб қоламиз. Соғлиғингизни ва табиатни асранг!", - дейилади манбада.

Мавзуга оид
12:01 / 27.11.2024
Европа Иттифоқида велосипед ишлаб чиқариш ҳажми камайиб бормоқда
17:07 / 25.11.2024
Ферстаппен қаторасига тўртинчи марта «Формула-1» пойгалари чемпиони бўлди
22:55 / 02.11.2024
Японияда энди велосипед ҳайдаш вақтида телефондан фойдаланган шахслар қамалади
10:20 / 22.10.2024