Ҳотамжон Кетмонов ҳам партия раислигидан кетди. Унинг ўрнини президент танқидига учраган собиқ вазир эгаллади

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Хотамжон Абдураҳмонович Кетмонов ўз лавозимини тарк этди.
Kun.uz манбаси хабар беришича, 1 июнь куни Ўзбекистон ХДПнинг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди ва унда партиянинг янги раҳбари сайланди.
Эндиликда партияга Наманган давлат университети ректори сифатида ишлаб келган Улуғбек Иноятов раислик қилади.
Маълумот учун, Ҳотамжон Кетмонов 2013 йилдан буён ХДП Марказий кенгаши раиси сифатида ишлаб келаётганди. У 2015 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари эди.
Ҳотамжон Кетмонов 2015 ва 2016 йилги президентлик сайловларида ХДП партиясидан номзод сифатида қатнашганди.
Улуғбек Иноятов 2013 йил февралидан 2018 йил 20 июнига қадар Халқ таълими вазири бўлган. Вазир бўлишдан аввал 2011-2013 йилларда Тошкент давлат педагогика университетига ректорлик қилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатига бағишланган видеоселекторда Халқ таълими вазирлигида бошланган ислоҳот ҳақида гапириб, Улуғбек Иноятовни жиддий танқид қилганди.
«Кўп раҳбарларни алмаштиряпмиз. Кеча шунча тажрибаси бор Иноятовни ишдан олиб ташладим. Ўрнига Шерматовни қўйдим. Тарихда бунақаси бўлмаганди. Бутун жамоаси билан алмаштирдим. Бўлим бошлиқлариниям ишдан олишга кўрсатма бердим. Чунки у эски одам. Бир ярим йил ишлаб, бирорта таклиф бермади.
Тизимда коррупция, мактабларда коррупция бўлиб кетган. Тошкент шаҳридаги аҳволга маймунлар йиғлайди. Эски жамоадан битта ёшлар бўйича муовин қолди. Вазирликнинг ҳудудий таълим бошқармалари, туманлардаги бошқармалар раҳбарларини ишдан олишга топшириқ бердим», деганди президент.
Эслатиб ўтамиз, 22 май куни президентликка собиқ номзод Сарвар Отамуродов Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси лавозимини тарк этган, унинг ўрнини Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров эгаллаганди.
Мавзуга оид

19:22 / 28.08.2024
“Пойтахтда 85 фоиз объектлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг кириб-чиқиши учун қулай эмас” – Улуғбек Иноятов

11:19 / 09.07.2023
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг 3 нафари сайловда овоз берди

09:37 / 22.06.2023
Улуғбек Иноятов: “Энг кам истеъмол харажатлари белгиланиши қонун билан кафолатланиши керак”

22:30 / 20.06.2023