Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конго президентининг отаси ўлимидан икки йил ўтиб тантанали равишда дафн қилинмоқда
Конго Демократик Республикасида президент Феликс Чисекедининг отаси, машҳур мухолиф Этьен Чисекедини ўлимидан икки йил ўтиб дафн қилишга қарор қилишди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.
Катта Чисекеди 84 ёшида Бельгияда вафот этган ва шундан буён унинг жасади дафн бюросида сақланиб келган. 30 май куни уни Конгога келтиришди ва пойтахт Киншасадаги стадионга олиб чиқишди. Сиёсатчини сўнгги йўлга кузатиш учун ўн минглаб одам йиғилди, хайрлашув маросимига Руанда ва Ангола президентлари ҳам ташриф буюрди. Тобутни олиб чиқиш пайтида аренадаги халойиқ қарсаклар ва ҳуштаклар билан олқишлади.
Чисекедини Киншасадан 40 км масофадаги хусусий қароргоҳга католик черкови урф-одатларига мувофиқ дафн этиш режалаштирилган.
Этьен Чисекеди 20 йил давомида мамлакат раҳбари Жозеф Кабиле ва унинг отасига мухолифатда бўлиб келган. Унинг ўғли ўтган йили мамлакат президентлиги сайловларида ғалаба қозонганди.
Мавзуга оид
17:01 / 19.04.2025
Конгода кема ҳалокати оқибатида 148 киши ҳалок бўлди
18:58 / 09.03.2025
Конгода исёнчилар етакчиларини қўлга олишда ёрдам берганларга 5 млн доллар ваъда қилинди
14:45 / 24.02.2025
Конго АҚШ ва Европа Иттифоқига ўз ресурсларидан фойдаланишни таклиф қилди
22:57 / 04.02.2025