Ўзбекистон | 17:00 / 02.06.2019
33289
21 дақиқада ўқилади

Суриядан қайтарилган ўзбекистонликлар, Президентга «андижонча спектакл», кундузги чироқлар бўйича баҳслар ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда ва жаҳонда рўй берган воқеа ва ҳодисаларнинг энг муҳимларини Kun.uz’нинг анъанавий ҳафталик дайжестида яна бир карра эсга оламиз.

ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

Ҳафта ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юртимизга ташриф буюрган бир қатор хорижий меҳмонлар билан музокаралар олиб борди.

Улар — Германия Федератив Республикаси федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳамда Европа кенгаши раиси Дональд Тускдир.

60f96ce5-b667-c187-4de3-5c2934bf7795.jpg (1280×853)

·       Шавкат Мирзиёев: «Бизнинг бюрократиямиз ҳали зўравонлигини қўлдан бой бермаяпти»

·       «Хомашё ва уни қайта ишлаш билан узоққа бориб бўлмайди» - Шавкат Мирзиёев илм-фан ва олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

·       Мирзиёев аҳоли мурожаатлари асосида шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди

·       Президент: «Ҳамма ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари янада жипс ишлаши, аҳолига яқин бўлиши керак»

Халқаро алоқалар

·       Германия сиёсий ва илмий доиралари ГФР президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида қандай фикрда?

·       Саноат, қишлоқ хўжалиги, миграция ва АЭС — Россия ва Ўзбекистон қайси йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириши маълум қилинди

·       Тошкентда МДҲга аъзо давлатларнинг ички ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади

·       МДҲ ички ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида 6та масала кўриб чиқилди

Тайинловлар, истеъфолар, ўзгаришлар

·       Ҳотамжон Кетмонов ҳам партия раислигидан кетди. Унинг ўрнини президент танқидига учраган собиқ вазир эгаллади

·       Пахтачи тумани ҳокими ўзгарди

·       «Дунё бўйлаб» телеканали раҳбари ўзгарди

·       Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди

·       Марказий банкнинг Жиззах вилояти бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Ислоҳотлар

·       Президент фармони: Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизими жорий этилади

·       Тадбиркор ва инвесторлар мурожаатларини ҳал этиш бўйича янги тизим жорий этилади

·       Тадбиркорлик субъектлари бўйича президент фармони қабул қилинади. Қатор тартибларни бекор қилиш режалаштирилмоқда

·       Ўзбекистонда коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган лавозимлар рўйхати шакллантирилади

Иқтисодиёт

·       Иш ҳақи бўйича жорий этилаётган янги тизим «яширин иқтисодиёт»ни камайтирадими?

·       Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ўз маҳсулоти нархини мустақил равишда белгилайди

·       Импорт қилинувчи хомашёнинг 13 тури 2021 йилгача божхона божлари тўловидан озод этилди

·       Май ойида нархлар ўртача неча фоизга ошгани маълум қилинди

Инвестициялар

·       Сурхондарёда яна бир йирик цемент заводига тамал тоши қуйилди

·       Хитойликлар Жиззахда автомобиль заводи қуриши мумкин

·       АҚШ элчиси: «Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритиш бўйича катта режалар бор»

·       Пойтахт ҳокимлиги: «Яқин орада Янги Тошкентни қуриш ишлари бошланади»

 Банк ва молия

·       Марказий банк мажбурий захиралар нормаларига ўзгартиришлар киритди

·       Ўзбекистонда доллар курсининг ўсиши тезлашди

·       Иқтисодчилар баҳси: Ўзбекистонда инфляция хавотирли даражадами?

·       Банкоматлардан нақд пул ечиб олишда фоиз тўловини чегаралаш таклиф қилинди

·       Истеъмолчилар ҳуқуқларини бузган банклар энди жиддий жаримага тортилади

Туризм ва транспорт

·       Uzbekistan Airways: Жакартага учиш арзонлади, лекин Хоразм қимматлади

·       Хорижий сайёҳлар Ўзбекистонда қанча харажат қилади?

·       Амударё устидан автомобиллар учун кўприк қуриш таклиф қилинди

·       Ўзбекистонда қадимий шаҳарлардаги туристик объектлар ўзаро «дор йўли» билан боғланиши мумкин

·       «Ўзбекистон темир йўллари»нинг вазифа ва ваколатларини Транспорт вазирлигига ўтказиш юзасидан ҳукумат қарори нега қабул қилинмаяпти?

Экология

·       Дарахтларни ғайриқонуний равишда кесган фуқаролар энди 2 млн сўм жаримага тортилади

·       Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш энди жуда жиддий жазоланади

·       Балиқ овлаш қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори кескин оширилди

·       Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Энергетика

·       1 июндан свет ва газнинг нархи ошмайдиган бўлди — Молия вазирлиги

·       Ўзбекистонда АЭС Жиззах вилоятида қуриладиган бўлди

·       Статистика қўмитаси: «2018 йилда энергия манбалари экспорт товарлари ичида етакчи бўлди»

·       Кўмир ёқилғисига мослаштирилган иссиқхоналар ҳам маблағ, ҳам табиий ресурсларни тежамоқда 

Кўчмас мулк

·       Тошкентда қурилаётган янги хонадонларнинг нархи қанча?

·       111та давлат фуқаролари Тошкентда 400 000 долларга кўчмас мулк харид қилса, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиши мумкин бўлади

·       «Риштонда нима гаплар?» Туман марказидаги бузилиш ишлари ҳақида

·       Тошкентда каналларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадлари учун ер майдонлари бириктирилади 

ОАВ ва телекоммуникация

·       Саида Мирзиёева: «Мажбурий мактаб формаси талаб қилинишига ҳали эрта»

·       Видео: Саида Мирзиёева ўзбекистонликлар ўзини қизиқтирган маълумотларни нега хорижий манбалардан излашини тушунтириб берди

·       «Ўзбекконцерт» барча хонандаларга огоҳлантириш билан чиқди

·       Саида Мирзиёева Тошкент вилоятига чиқиб, лойиҳалар билан танишди

Меҳнат миграцияси ва визалар

·       Кореяга ишга жўнатиш бўйича ўтказиладиган тест тизимига ўзгартиришлар киритилди

·       Кореяга ишга бориш учун тест топширадиганларга «жетон» бериш амалиёти бекор қилинди

·       Электрон кириш визасининг амал қилиши бўйича янги тартиб ўрнатилди

·       Россия Ўзбекистон фуқаролари учун визалар жорий қилмайди — Дмитрий Медведев 

Олий таълим

·       Олий аттестация комиссияси тизимида кутилаётган беш муҳим ўзгариш маълум қилинди

·       Президент топшириғи: Олий таълимда янги Концепция, флагман университетлар ва E-Minbar тизими

·       Шавкат Мирзиёев олий ва ўрта махсус таълим вазирининг янги биринчи ўринбосарини тайинлади

·       Ирригация институтининг Қарши филиали ташкил этилди

·       Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди

Мактаб таълими

·       Умумтаълим мактабларида янги тизим жорий этилади

·       Бухорода «Халқаро математика мактаби» ташкил этилади

·       Ягона мактаб формасини сотиб олиш жараёнига мактаб директорлари ёки синф раҳбарлари аралашиши тақиқланганлиги маълум қилинди

·       Мактаб дастурларида айрим фанларни қисқартириш таклиф этилди

·       Мактаблар таъмирига ажратиладиган маблағлар етарли(ми?)

Тиббиёт

·       2019/2020 ўқув йилида янги тиббий таълим йўналишлари очилади

·       Германия Ўзбекистонга тиббиётни ривожлантириш учун 120 млн евродан кўпроқ маблағ ажратади

·       Жиззах вилоятида тиббиёт кластери ташкил этилади

·       Эндиликда маҳаллий «Инсулин» дори воситалари тиббиёт амалиётида қўлланади

·       Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини жазирамадан сақланиши учун тавсиялар берди

Жамият

·       Мактабгача таълим вазирлиги Суриядан қайтган болалар учун байрам уюштирди

·       Суриядан қайтганлар: «Бизни қутқариб олиш осон бўлмади...»

·       Рамазон ҳайити 5 июнь куни нишонланади

·       Алифбо бўйича якуний хулоса: ёш-у қари, илм-фан ва кенг жамоатчилик талаби қондирилдими?

·       Президент қарори: Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ва Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилди

Ҳуқуқ-тартибот

·       Адлия вазирлиги: «Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиш аҳволи қониқарли эмас»

·       «Сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз» – Миранда қоидаси Ўзбекистон қонунчилигида қандай акс этган?

·       Ўзбекистонда сохта банкротлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

·       Самарқандда фожиали ЙТҲ: 19 ёшли ҳайдовчи бошқарган «КамАЗ» «Нексия-3»ни босиб кетди

·       ИИВ жарималар давлат ғазнасини қоплаш учун ўйлаб топилаётганини рад этди

·       Ички ишлар вазирлиги: «Йўл-патруль хизмати ходимлари 1 июлгача боди камералар билан таъминланади»

Интервьюлар ва мақолалар

·       Мунозара учун мавзу: Бозорларда китоб дўконлари бўлиши мажбурий қилиниши керакми?

·       Ортиқхўжаев бир йилдан бери шаҳар ҳокими. Илгари у мамлакатдаги энг йирик тадбиркорлардан бири эди

·       «Аёлларни оқсоқол дейиш сал малол келади-да!». Маҳалла сайловларига бир назар

·       Кундузи автомобиль чироқларини ёқиб юриш тўғрисидаги қоидани ким киритган?

·       Ректор: «Олий таълимнинг бош ғоясини ўзгартириш керак»

·       Мактаблар таъмирига ажратиладиган маблағлар етарли(ми?)

Репортажлар ва суриштирувлар

·       Бухоро шаҳар ҳокимлиги тадбиркордан 11 сотих ер қарзини қачон узмоқчи?

·       Урганч шаҳрида аҳоли қабристон ва қурилиш объекти орасида қолиб, азият чекмоқда

·       Тимур Мусин: «Бу рейдерлик билан эгаллаб олиш ва «сиқиб чиқариш» эмас»

·       Тимур Мусин: «Тошкентга тадбиркорлар, иш ўринлари, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш керак эмас»

·       Андижонда ким кўзбўямачилик қилди?

·       80 яшар отахон ҳажга кета олмай беш йилдан буён овора. Бунга ким айбдор?

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

Марказий Осиё янгиликлари

·       Нурсултон Назарбоевга Евросиё олий иқтисодий кенгаши фахрий раиси унвони берилди

·       Сергей Шойгу Душанбега келди. Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини янги қуроллар билан таъминламоқчи

·       Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасида учувчисиз авиация батальони пайдо бўлди

·       Қозоғистонга Суриядан 171 бола қайтарилди

МДҲ янгиликлари

·       Украинада Порошенкога қарши тўртинчи жиноий иш қўзғатилди

·       Москва ҳибсга олинган украиналик денгизчиларни Киевга бериш ҳақидаги талабга жавоб қайтарди

·       Зеленский Саакашвилига Украина фуқаролигини қайтариб берди

·       Олий рада Украина бош вазирининг истеъфосини қабул қилмади

·       Тоқаев фармон имзолади: Путин, Лукашенко ва Жээнбеков орден билан мукофотланди 

Жаҳон янгиликлари

·       Дональд Трамп иккинчи муддат учун сайловда иштирок этишини эълон қилди

·       Япония Россия билан тинчлик шартномаси бўйича келишув имзолаш фикридан қайтди

·       Австрия канцлерига ишончсизлик вотуми эълон қилинди

·       Фаластин АҚШ таклиф қилган "аср келишуви"ни рад этди

·       Еврокомиссия Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиши борасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолганини билдирди

·       Теҳрон АҚШ тажовузини қайтаришга кучи етишини маълум қилди

·       «Толибон» Афғонистон ҳудудидан Россия ва қўшни давлатларга қарши фойдаланилмаслигини билдирди

·       Эрон президенти АҚШ таклиф қилган «аср келишуви»ни Фаластинга қарши фитна деб атади

·       Саудия Арабистони Эрон билан урушишга йўл қўймасликка ваъда берди

·       Саудия қироли: ислом давлатлари Шарқий Қуддус мақомининг ҳар қандай тарзда ўзгартирилишига қарши

·       Трамп Зеленскийни Вашингтонга таклиф қилди

Қизиқарли янгиликлар

·       Ҳинд YouTube-канали дунёда биринчи бўлиб юз миллион обуначига эга бўлди

·       Олимлар дарёларнинг антибиотиклар билан ифлосланганини аниқлашди

·       Россиянинг 44 та аэропортига атоқли россияликлар номлари берилди

·       Украинада барча болалар уйлари ёпилади

·       Энди АҚШ визасини олмоқчи бўлганлар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини кўрсатишлари керак бўлади

СПОРТ ЯНГИЛИКЛАРИ

·       «Ливерпуль» Чемпионлар Лигаси финалида «Тоттенҳэм»ни мағлуб этди

·       Элдор Шомуродов «Ростов» билан шартномасини узайтирди

·       Отабек Умаров Ҳабиб Нурмагомедов билан машғулотда қатнашди

·       Руслан Нуриддинов Лондон Олимпиадасида антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди

·       «Туркияни енгишимиз мумкин» – Эктор Купер Туркия билан ўйин олдидан нималар деди?

·       Ўзбекистон клублари ОЧЛдаги битта квотадан маҳрум бўлди

·       Друлович Ўзбекистон ОТЖни илк марта Олимпиадага олиб чиқиш ҳаракатида

·       Месси навбатдаги «Олтин бутса»сини қўлга киритди

·       Финляндия хоккейда жаҳон чемпиони бўлди

·       Хави «Ас-Садд» бош мураббийи этиб тайинланди

·       «Эйзел фожиаси»га 34 йил. Аслида нима бўлганди?

·       «Барселона»ни 12 футболчи тарк этиши мумкин

·       «Фишка». Ростдан яхши «ёлғонлар» ҳақида

·       Азар «Реал»да ўзига рақам танлаб қўйди

·       Россия 2020 йилги Олимпиададан четлатилиши мумкин

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид