Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак?
Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт стол) тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳақда маълумот берди.
Улар қуйидагилар:
— ариза-анкета;
— биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
— илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
— ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
— ҳарбий гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат – ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
— давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (243 минг 276 сўм, 16 ёшга етмаганлар учун 162 минг 184 сўм);
— ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги — вояга етмаганлар учун;
— фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун.
Мавзуга оид
17:38 / 05.11.2024
Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта орқали етказиш йўлга қўйилади
09:58 / 17.06.2022
Хорижга чиқиш биометрик паспортини ягона портал ва ДХМ орқали бериш тўлиқ жорий қилинади
18:08 / 09.08.2021
Хорижга чиқиш биометрик паспортини қанча муддатда олиш мумкин?
20:40 / 09.03.2020