Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙПХ ходими қайси ҳолларда ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли?
Адлия вазирлиги йўл-патруль хизмати ходими қайси ҳолларда ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли эканлигини эслатди.
Билдирилишича, қуйидаги ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин:
транспортдаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;
ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;
транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;
транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;
ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;
ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши (чарчоқлик ва бетоблик) мумкин бўлган ҳолларда.
Мавзуга оид
21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
08:34 / 17.05.2025
Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди
18:39 / 16.05.2025
Ўзбекистон йўлларидаги барча радар ва камералар йил охиригача тўлиқ хатловдан ўтказилади
18:04 / 16.05.2025