Ҳимоячи дубль қилган Туркия - Ўзбекистон ўйинидан фотогалерея
2 июнь куни Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида илк марта Туркияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Туркиянинг Алания шаҳрида ўтган ўйин Купер шогирдлари учун катта дарс бўлгани табиий. Мураббийнинг айтишича, Ўзбекистон унинг даврида ҳали бу қадар юқори прессингда ўйнайдиган жамоа билан тўқнаш келмаган.
Тан олиш керак, турклар асосий таркиб билан ўйнамаган бўлишса-да, ўйинда катта устунликка эга бўлишди. «Лилл»даги ўйинлари билан танилган ўнг қанот ҳимоячиси Зеки Челик кутилмаганда иккита гол уриб, Миллий такимга ғалаба келтирди.
Ўйинни Туркиянинг машҳур сиёсатчиларидан бири, мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавишўғлу стадиондан кузатгани эътиборли бўлди. Асли Аланиядан бўлган Чавишўғлу учрашувни стадиондан кузатиб, танаффус вақтида ўйин ҳақида маҳаллий телеканаллардан бирига интервью беришга ҳам улгурди.
Tribuna.uz мухбири ўйинни стадиондан кузатди ва эътиборли лавҳаларни кадрга муҳрлади. Қуйида Туркия - Ўзбекистон ўйинидан тайёрланган катта фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Мавзуга оид
13:48 / 07.10.2024
Катанец саломатлиги ёмонлашгани боис Эрон ва БАА билан ўйинларда жамоани бошқармайди
18:25 / 01.10.2024
Ўзбекистон миллий жамоасининг БАА ва Эронга қарши ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум бўлди
22:01 / 17.09.2024
Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон Парагвай билан ўйинда мағлубиятга учради
18:42 / 11.09.2024