Жаҳон | 00:18 / 03.06.2019
28835
1 дақиқада ўқилади

Мисрда энг узун ифторлик дастурхони ташкил этилди

Мисрда 7000 кишига мўлжаллаб ёзилган ифторлик дастурхони Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Al-Yaum al-Sabia маҳаллий портали хабар берди. 

Ушбу дастурхон Мисрнинг янги маъмурий пойтахтида ёзилиб, энг узун ифторлик дастурхони сифатида қайд қилинган. Шаҳарнинг марказий майдонларидан бирини уч марта ўраб олган ушбу дастурхоннинг узунлиги 3 километр 189 метр ва 83 сантиметрни ташкил қилган. Шу тариқа, мисрликлар БААда ташкиллаштирилган 2900 метрлик ифторлик дастурхони рекордини ортда қолдиришди. 

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters

Мавзуга оид