Ўзбекистон | 23:17 / 04.06.2019
62125
2 дақиқада ўқилади

“Лайлатул қадр”ни кутиб олган Ўзбекистон масжидлари жаҳон ОАВ нигоҳида

Жорий йилнинг 31 майидан 1 июнга ўтар кечаси бутун дунё мўмин-мусулмонлари минг ойдан афзал саналган “Лайлатул қадр” кечасини кутиб олди. Ўзбекистонда ҳам мазкур муқаддас кечанинг шукуҳи ва таровати ўзгача бўлди. Бу эса хориж оммавий ахборот воситалари, жумладан, Буюк Британия ҳамда Саудия Арабистонининг қатор нашрлари эътиборига тушди. 

Фото: Getty Images

Ушбу нашрларда ўзбекистонлик минглаб мусулмонларнинг “Лайлатул қадр” кечасидаги ҳолати, уларнинг хатмонада қоим бўлишлари акс этган. Дрон орқали олинган ушбу суратларда Қадр кечасининг шукуҳи ва Қуръони карим хатмонаси учун тўпланган инсонларнинг йирик жамоатини кўриш мумкин.

Ҳақиқатан, ҳам бу йилги Рамазон ойида Ўзбекистондаги жами жоме масжидларда Қуръон хатмоналари чиройли суратда ўтказилди. Унда минглаб мўмин-мусулмонлар қоим бўлди. Кўпдан кўп дуолар қилинди, қалбдан яхши ниятлар қилинди.

Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Феруза Авазова
Тайёрлаган Феруза Авазова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид