Трамп янги соч турмаги билан америкаликларни ҳайратлантирди
АҚШ президенти Дональд Трамп ташқи кўринишига бироз ўзгартириш киритиб, омма олдида янги соч турмаги билан пайдо бўлди. Энди АҚШ етакчиси сочини орқага тараб олмоқда.
Трамп шундай кўринишда синагогадаги отишма қурбонлари хотирасига ўтказилган тадбирга келган.
Америкаликларни президентларининг янги соч турмаги ҳайратлантирган, бундан твиттердаги кўплаб изоҳлар дарак бермоқда.
Аксарият одамларнинг Трампнинг янгича соч турмагидан кўнгли тўлмаган ва улар бу ҳақда ижтимоий тармоқда ўз фикрларини билдиришган. “Илтимос, аввалги соч турмагингизни қайтаринг. Янги турмак сизга хос эмас. Қиролича Елизавета ёки яна бирор бир бошқа одам учун қиёфангизни ўзгартириш керак эмас”, деб изоҳ берган фойдаланувчилардан бири.
Бошқалар эса аксинча президентни қўллаб-қувватлашган. “Янги соч турмагингиз ажойиб. Шундай юраверинг. У замонавийроқ ва нафисроқ кўринади. Аввалги соч турмагингиз бошқа долзарб эмас. Энди сизда ўзига тортувчи жиҳат бор ва сиз ҳаётдан завқни намойиш қилмоқдасиз. Браво”, деб Трампнинг янги қиёфасини маъқуллаган бошқа бир фойдаланувчи.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:13 / 25.06.2020
Венесуэлада Мадуронинг Трамп билан учрашишга тайёрлиги маълум қилинди
16:04 / 24.06.2020