Жамият | 18:23 / 05.06.2019
7261
1 дақиқада ўқилади

Андижонда 46 тонна кўмирни ўғринча сотаётган омбор ишчилари ушланди

Фото: Андижон ИИБ ТХТБ матбуот хизмати

26 май куни Андижон ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш Бошқармаси томонидан Қўрғонтепа туманидаги омбордан ижтимоий соҳаларга ва аҳоли эҳтиёжи учун ажратилган жами қиймати 12. 650.820 сўм бўлган 46. 340 кг кўмир маҳсулотини омбор масъуллари ўғринча сотаётган пайтда қўлга тушган.

Кўмир омборида ишловчи И.О ва И.Р лар ўзаро тил бириктириб, ўзлаштириш йўли билан фуқаро Ш.Мга кўмирни бир килограммини 400 сўмдан келишиб, жами 18 млн. 536 минг сўмга сотиб юбораётганида ИИВ Транспортда ХТББ ва Андижон ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш Бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ушланган.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Мавзуга оид