Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда пропан газ баллони портлаши туфайли 3 киши куйиш жароҳати олди
Жорий йилнинг 5 июнь куни Наманган вилоятининг Уйчи туманида яшовчи 46 ёшли уй бекаси О.Э. уйи ертўласида жойлашган ошхонасига кириб газ плитасини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида пропан газ баллонига уланган шлангдан сизиб чиқиб хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада О.Э. ва уйида меҳмонда бўлган қизи, 26 ёшли Д.М. ҳамда унинг 2 яшар қизи М.Х.лар куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилганлар.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
11:02 / 23.05.2025