Жамият | 10:30 / 06.06.2019
40179
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда яна ёмғир ва кучли шамол кузатилиши мумкин. Пойтахт ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди 

Фото: KUN.UZ

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 6 июнь куни Тошкент шаҳрида об-ҳаво ўзгариши кузатилади. Вақти-вақти билан чақмоқ чақади ва ёмғир ёғади. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Чақмоқ пайтида шамол тезлиги 15-20 м/с га ортади.

Ҳаво ҳарорати кундузи +28...+30 даража, кечқурун эса +15...+17 даража илиқ бўлиши кузатилмоқда. 

“Кучли шамол сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслиги учун, бундай пайтда дарахтлар остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг.

Кучли ёғингарчилик оқибатида шаҳримизда сув тошиш ҳолатларини кузатсангиз, 1050, 1055 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг”, - дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.

Мавзуга оид