Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахсий самарадорликни ошириш ҳақидаги етти маъруза
Шахсий самарадорлик – замонавий дунёдаги муҳим кўникмалардан бири. Бу тушунча зўриқишга нисбатан чидамлилик, мақсад сари интилиш, қизиқувчанлик каби тушунчаларни ўз ичига олади.
Сиз юқоридаги кўникмаларингиз билан мақтана олмасангиз ҳам уларни ривожлантириш ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Буни амалга оширишда сизга қўл келадиган етти маъруза эса қуйидагилардан иборат.
«Нима учун мақсадларни эмас, қўрқувларни аниқлаш керак?»
Тим Ферриснинг депрессияли вазиятлардан чиқиш ҳақидаги шахсий тажрибаси. У ўз маърузасида қўрқувни аниқлаш техникаси ҳақида ҳикоя қилади. Унинг услуби оддий, бироқ самарали. Дастлаб воқеаларнинг энг салбий вариантларини тасаввур қилиш керак, кейин эса уларни ёзиш ва чиқиш йўлини излаш лозим. Моҳият қўрқувни «ўз миянгизда» бошдан кечириш ва чуқур ўйланган қарор қабул қилишдан иборат.
«Ёдда сақлаш бўйича моҳир кишига айланиш»
Идриз Зогай миянгизнинг фаол хотира технологияларини кундалик ҳаётда қўллаш ҳақида ҳикоя қилади. У ёдлаш техникаларини ўргатади ва зал билан машқлар ўтказади. Унинг усуллари хотирани яхшилаш, ақлий қобилиятни ривожлантириш, катта ҳажмли маълумотларни қандай сақлашни ўргатади.
«Қандай қилиб ўз-ўзингизни алдашни бас қилиш мумкин?»
Мел Роббинс илк қадамни қўйиш ва ўз-ўзига нисбатан ишончсизлик ҳиссини бошдан кечиришга мажбур қиладиган ҳодисаларга илмий асослар келтиради. У муаммони англаш ва тушуниш – уни ечишнинг ярми эканини айтади. Маърузачи ақлий қопқонларга тушиб қолмаслик ва ҳаракатни бошлашда ёрдам берадиган оддий техникаларни таклиф этади.
«Ҳисларни мувофиқлаштириш механизми»
Ҳисларни қандай назорат қилиш мумкин? Салбий ҳислар қаердан пайдо бўлади? Ўзингизни доимий равишда назорат қилсангиз нима бўлади?
Психология фанлари номзоди Мария Падун ана шу саволларга жавоб беради ва биз ўзимизнинг шахсий ҳисларимиз, фикрларимиз ва ахлоқимизни қандай назорат қилишимиз ҳақида ҳикоя қилади.
«Назорат қилинмайдиган зўриқиш»
Биолог Дмитрий Жуков зўриқишнинг пайдо бўлиши ҳақидаги саволга жавоб беради. Унинг келиб чиқиши қандай? Уни қандай бошқариш мумкин? Зўриқиш реакциясининг пайдо бўлиши ҳақидаги психологик омилларга жавоб беради.
«Қандай қилиб тўғри ўрганиш мумкин?»
Нетворкинг бўйича мутахассис Максим Чернов янги билимларни самарали ўзлаштириш, ишлар оқимида диққатни йўқотмаслик, вақтни беҳуда сарфламаслик ҳақидаги маслаҳатлари билан ўртоқлашади.
«Ўзгалар фикрига тобелик»
Олам ва ундаги ўрнимизни ҳис этишимизда атрофдаги одамлар таъсир кўрсатиши табиий. Бироқ уларнинг фикри заҳарли бўлса, нима қилиш керак? Ёки улар атайлаб бизга зарар келтиришга интилишадими?
Психолог Михаил Лабковский ўзгалар фикрига тобеликни бартараф этиш ва қадр-қийматни ошириш ҳақида ҳикоя қилади.
Ўйлаймизки, юқоридаги маърузалар баркамол инсон бўлишингизда ўз ҳиссасини қўшади.
Мавзуга оид
10:35 / 14.03.2024
Самарадорлик кўрсаткичи «қониқарсиз» бўлган мансабдорларнинг лавозимга лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади
10:16 / 14.03.2024
Ижро органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими такомиллаштирилади
10:25 / 13.09.2022
Ўзбекистон ҳудудлари қишлоқ хўжалиги тармоғидаги техник самарадорлик баҳоланди
08:27 / 06.09.2021