Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар кескинлашмоқда. Бишкек Туркия элчисидан мамлакат ички ишларига аралашмасликни сўради
Туркиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Женгиз Комил Фирот Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда Knews хабар бермоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, турк томонига 5 июнь куни Фиротнинг Орок қишлоғига боргани муносабати билан нота топширилган. Таъкидланишича, дипломатнинг ташрифи маҳаллий аҳоли ўртасида норозилик келтириб чиқарган.
Вазирлик элчини мамлакат ички ишларига аралашмаслик, вазминлик ва миллий қонунчиликка ҳурмат билан қарашга чақирди.
Ўз навбатида, Анқара Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси билан боғлиқ вазият юзасидан Бишкекка нота билан жавоб қайтарди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар тарқатган.
Агентлик маълумотига кўра, 7 июнь куни Қирғизистон элчиси Кубаничбек Ўмуралиев Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган. Нота вазирнинг ёрдамчиси Седат Ўнал томонидан элчига топширилган.
Нотада айтилишича, элчи ўз вазифаларини бажарган ва Қирғизистоннинг ички ишларига аралашмаган. Маълумот ҳозирча тасдиқланмаган. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумот аниқлаштирилганидан кейин изоҳ беришини билдирди, дейилади Knews хабарида.
Бундан олдин, Қирғизистондаги қишлоқда қирғизлар ва турклар ўртасида можаро келиб чиққани хабар қилинганди.
Қирғизистоннинг Чуй вилояти Сокулук тумани Орок қишлоғида ҳайит намози вақтида юз берган муштлашув туфайли жиддий можаро содир бўлди. Ёш йигитлар - қирғиз ва турклар ўртасида муштлашув юз берган, биринчиси касалхонага тушган. Муштлашувдан сўнг, маҳаллий аҳоли йиғилиб, йигитларнинг оилаларини кўчириб юборишни талаб қилди.
Орок қишлоғида шундан кейин юз берган тартибсизликлар пайтида маҳаллий аҳоли турклар яшайдиган уйларга ҳужум қила бошлаган. Хусусан, хўжалик иншоотлари ёқиб юборилган, уйлар деразалари синдирилган, автомашиналар ойналари уриб туширилган.
Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Женгиз Комил Фирот Орок қишлоғига етиб борган. Уни бир гуруҳ аёллар ўраб олган ва можаро ҳақида батафсил маълумот беришган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
07:50 / 24.05.2025