Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 июндан абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бошланиши керак. Лекин қабул квоталари ҳали эълон қилинмади
Ҳукумат қарори билан Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Унга мувофиқ, абитуриентлар таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган олий таълим муассасаларига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топшириши мумкин. Ушбу олий ўқув юртлари рўйхати ҳақида 5 кунлик муддатда таклиф Давлат комиссиясига киритилиши лозим.
Давлат хизматлари марказлари томонидан ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача абитуриентларнинг доимий рўйхатда турган жойидан қатъи назар қабул қилинади. Бошқа олий ўқув юртларига ҳужжатлар олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади.
Хушнудбек Худайбердиев ўз Telegram-каналида Ўзбекистонда қабул квоталари қачон эълон қилиниши бўйича саволни ўртага ташлади.
«Келаси ҳафтадан, яъни 15 июндан бошлаб, бутун республика бўйлаб ОТМларга қабул жараёнлари бошланиши керак.
Аммо шундай бўлса-да, жорий йилги қабул квоталари ҳозирча тасдиқланмади. Ваҳоланки, қайси ОТМ қайси йўналишга нечта талаба қабул қилиши аниқ бўлмасдан туриб, қабул жараёнлари бошланмаслигини кўпчилик билмаса керак. Яъни мабодо қабул квоталари ўз вақтида тасдиқланмаса, унда 15 июнь келган бўлса ҳам, абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмайди, қарор чиққунгача кутилади.
1998 йилдан буён таҳлил қилиб кўрсак, бундай ҳолат 4 марта рўй берган. 2004, 2011, 2014 ва 2015 йилларда қабул квоталари кеч тасдиқланган ва шу сабабли қабул жараёнлари қонунчиликда белгиланган муддатлардан кечикиб бошланган.
Энг рекорд даражада кеч тасдиқланган қабул квоталари 2011 йилда кузатилган. Ўшанда тегишли қарор Президент томонидан 4 июль куни имзоланган ҳамда 20 июнда бошланиши керак бўлган қабул жараёнларига 2 ҳафта кечикиб старт берилган.
Айтганча, ўтган йили ҳам битта ОТМ учун қабул жараёнининг кечикиб бошланиш ҳолати кузатилди. Аниқроғи Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг қабул квоталари қолган ОТМларникидан кечроқ – 21 июнь куни тасдиқланди ва ушбу ОТМда қабул қонунчиликда белгилангандан 1 ҳафта кечикиб бошланди.
Жорий йилги қабул квоталари қачон тасдиқланиши ҳозирча маълум эмас», дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2005 йилдан бошлаб қабул квоталари Президент қарори билан тасдиқланади. Унгача эса Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган.
Қуйида эса турли ўқув йилларида қабул квоталари қайси санада тасдиқлангани ва бакалавриат учун қабул квоталарининг сони ҳақидаги маълумот билан танишишингиз мумкин:
2018/19 ўқув йили — 4 июнь (қабул квотаси сони: 69.200)
2017/18 — 5 май (66.316);
2016/17 — 26 май (57.907);
2015/16 — 23 июнь (57.907);
2014/15 — 26 июнь (57.907);
2013/14 — 11 июнь (56.607);
2012/13 — 7 май (56.607);
2011/12 — 4 июль (56.607);
2010/11 — 28 май (56.607);
2009/10 — 4 июнь (57.305);
2008/09 — 19 май (58.000);
2007/08 — 30 май (51.604);
2006/07 — 2 июнь (51.604);
2005/06 — 2 июнь (51.175);
2004/05 — 24 июнь (51.175);
2003/04 — 14 июнь (51.100);
2002/03 — 4 июнь (51.100);
2001/02 — 12 июнь (49.500);
2000/01 — 8 июнь (49.500);
1999/2000 — 2 июнь (43.653);
1998/99 — 25 май (42.000).
Изоҳ: қабул квоталари сони қўшимча қабуллар ва ўзгаришлар эвазига кўрсатилган рақамлардан кўпроқни ташкил қилган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
13:03 / 27.07.2024
Таълим шакллари, тиллар, ОТМ ва йўналишлар бўйича қабул квоталари тасдиқланди
10:49 / 05.07.2021
Қабул квоталари тўлиқ тасдиқланди, энди ДТМ сайтида йўналишларни танлаш мумкин
09:41 / 26.09.2020
Aпелляция шикоятларини қабул қилиш 27 сентябрдан бошланади
15:29 / 18.08.2020