Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon сотилмаган товарларга нисбатан қандай йўл тутади: журналистлар масалага ойдинлик киритишди
Amazon онлайн-ритейлери сотилмаган товарлар, жумладан нархи юзлаб доллар бўлганларини ҳам оммавий равишда йўқ қилади. Daily Mail журналистлари бу ҳақда маълумотга эга бўлишди.
Мухбирлар Англия ғарбидаги Уэст-Мидлендсдаги Уэст-Мидлендс омборхонасида ўзларини ишчилар сифатида кўрсатиб, омборхонадаги “йўқ қилиш зонаси” ни яширин камерада тасвирга олишди.
Компания телевизор, китоб, таглик ва сотилмаган бошқа товарларни ҳам йўқ қилади. Журналистлар чиқинди идишларида компания йўқотишни истаган, муҳрланган товарларни кўришган. Дронга ўрнатилган камералар омборхонадан чиқиндихонага ва чиқиндиларни йўқ қилиш марказига ташиган юк машинани кузатган.
Amazon ярим йил ичида сотиб олинмаган товарларни сақлаш учун компаниялардан юқори тўловни талаб этади. Компания омборхонадаги бир квадрат метр учун 22 фунт ўрнига 430 фунт, бир йилдан кейин эса – 860 фунт тўлайди. Одатда, етказиб берувчилар бу маблағни тўлашга тайёр эмас. Шунинг учун ҳам Amazon маҳсулотни йўқ қилади.
DailyMail’нинг хабар беришича, Amazon ходимлари маҳсулотлар йўқ қилиниши ҳақидаги саволларга жавоб беришни рад этган. Компания вакили омборхона хайрия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиши ва сотилмаган товарлар уларга берилишини айтган.
Мавзуга оид
21:23 / 12.05.2025
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди
20:44 / 07.05.2025
8 ёшли бола онасининг телефонидан 70 минг дона конфет буюртма қилди
13:24 / 30.04.2025
Оқ уй Amazon'нинг бож миқдорларини ошкор этиш режаларини танқид қилди
07:50 / 29.04.2025