Спорт | 19:13 / 10.06.2019
30966
3 дақиқада ўқилади

Эктор Купер: «Футболчилар менинг фалсафамга ишонишмаса, мен қўл бераман, қучоқлайман ва кетаман...»

Фото: ЎФА

Ўзбекистон – Сурия ўйинидан олдинги матбуоти анжуманининг иккинчи қисмида Эктор Купер ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Мураббий футболчилар унинг фалсафасига ишонишмаса, кетишини айтди.

«Аввало олимпия терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Эртанги ўйин ЖЧ саралашидан олдинги охирги ўйин бўлади. Бизнинг ўйлаб қўйган режаларимиз бор. Улар кичик деталлар, лекин синаб кўриш учун арзирли. Эртага имкон борича кўпроқ футболчиларни синаб кўрмоқчиман. Кўпроқ футболчиларни ўрганишим керак. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда фақат ғалаба ҳақида ўйлаётганимизни айтмоқчиман.

Биз позитив бўлишимиз керак. Ҳозиргача қилган ишларимиз самара беришига умид қиламан. Сурия билан ўйинда биз учун натижа муҳим эмас, асосийси ўйинларни шакллантиришиз керак. Умид қиламан, саралаш бошланганда бизнинг ўйинимиз шаклланган бўлади.

Зотеев ва Тўхтахўжаев ўйнамаяпти? Мен уларнинг имкониятини яхши биламан, лекин бу футболчиларга ҳам имкон беришга ҳаракат қиламиз. Вазиятдан келиб чиқиб, йиғинга келган ҳаммани ўйнатишга уринамиз. Йиғин давомида фақат футболчиларни синаб кўриш билан чекланишим ҳам мумкин эди, лекин мен натижа ҳақида ҳам ўйлашим керак. Ҳар иккисини уддалаш эса мураккаб.

Туркия Францияни ҳам 2:0 ҳисобида енгганидан сўнг хурсанд бўлиш ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Туркия Францияни енггани бизга ҳеч нарса бермади. Туркия – Франция ўйинини кўргач, мен туркларга қарши жуда ёмон ўйнамаганимизни англадик. Биласизми, Туркия Францияга 4 та гол уриши мумкин эди.

Яқинда бир одам билан Игорнинг КХДРга урган голи ҳақида гаплашдим. У Игорь дарвозабоннинг хатосидан кейин гол урганини айтди. Ҳа, дарвозабон хато қилди, лекин Игорь ўша вақтда тайёр бўлиб тургани учун гол урди. Футболда ҳамма нарсани эътиборга олиш керак. Ўша вақтда Игорь бўшашганда, гол ура олмасди.

Миллий жамоада «А» режа «Б» режа, «С» режа деган нарса йўқ. Бизнинг ўз планимиз бор. Ҳа, биз катта жамоаларни мағлуб этишимиз керак. Бу учун бизда ижобий ўзгаришлар бўлганини кўряпман. Асосийси биз ўйин давомида ўзгариш қила оляпмиз.

Футболда доим муаммо бўлади. Биз келган вақтимизда ҳам муаммо бор эди, ишлаш давомида ҳам бўлиши мумкин. Мураббийнинг иши ўша муаммоларни тузатиш. Агар қайсидир мураббий ўз жамоасида муаммо йўқлигини айтса, унга ҳавасим келади. Муаммоси йўқ мураббий йўқ деб ўйлайман. Биз йиқилгандан кейин ҳам ўрнимиздан туриб ҳаракатда давом этишимиз керак. Менинг фалсафам шундай. Агар футболчилар ҳам менинг ғояларимга, режаларимга ишонишса, нимагадир эришиш мумкин. Агар бундай бўлмаса, улар менинг фалсафамга ишонишмаса, мен ҳаммага қўл бераман, қучоқлайман ва кетаман»,- деб мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Мавзуга оид