Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида 2019 йилнинг беш ойида 45 минг ҳайдовчи тезликни ошириб фоторадарларга тушишди
Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2019 йилнинг 1 январидан 31 майигача бўлган 5 ойлик давр ичида вилоят ҳудудида фоторадарлар ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар сони ва ундирилган жарималар тўғрисидаги маълумотни Kun.uz’га тақдим этди.

2019 йил 5 ойи давомида Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ компьютерлаштирилган тизими, яъни фоторадарлар орқали жами 45089та тезликни белгиланган меъёрдан ошириш йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган бўлиб, уларнинг 29441таси Самарқанд вилоятида қайддан ўтган ҳайдовчиларга тегишли бўлиб чиқди.
Кейинги ўринларда пойтахтда (3938) ва Навоий вилоятида (2722) истиқомат қилувчи ҳайдовчилар боришмоқда.
Белгиланган жаримани ўз муддатида, яъни 2 ой давомида тўламасдан транспорт воситасини бошқариб юрган самарқандлик 5940 нафар ҳайдовчиларни «Автокон» қурилмаси орқали аниқланган. Ҳайдовчилардан белгиланган давр оралиғида 3.332.951.308 сўм жарима ундирилган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025