Ўзбекистон | 15:17 / 10.06.2019
28502
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Душанбега боради

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Душанбеда бўлиб ўтадиган Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг бешинчи саммитида иштирок этади. Бу ҳақда «АП» хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Душанбе саммитида қатнашиш учун 12 давлат – Хитой, Россия, Эрон, Озарбойжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Бангладеш, Шри-Ланка президентлари Тожикистонга ташриф буюради. 

Кенгашга аъзо яна 15 давлатнинг бош вазир, вазир ўринбосарлари ва ташқи ишлар вазирлари саммитда иштирок этади.

Қайд этилишича, саммитда иштирок этишдан ташқари, барча делегациялар раҳбарларининг қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид