Жаҳон | 17:28 / 11.06.2019
15674
1 дақиқада ўқилади
Зеленский Порошенконинг бир нечта фармонини бекор қилди
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг собиқ раҳбари Пётр Порошенконинг Андрей Василенко ва Михаил Исаковни суд олий кенгаши аъзоси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонларини бекор қилди.
Зеленский шунингдек, кенгашга аъзо тайинлаш бўйича очиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Порошенко Василенко ва Исаковни олий кенгашга 13 май куни — президент сайлови натижалари расман эълон қилинганидан сўнг тайинлаганди.
Суд олий кенгаши 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига 21 киши киради. Кенгаш судьяларни тайинлаш, бўшатиш ва бошқа ишга ўтказиш ваколатларига эга.
Мавзуга оид
14:02 / 16.11.2024
Президент 9 нафар сенаторни тайинлади
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
23:49 / 10.10.2024
«Биз бу ҳақида гаплашмадик». Зеленский иттифоқчилар билан ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилганини рад этди
15:14 / 25.07.2024