Жаҳон | 00:06 / 13.06.2019
5096
1 дақиқада ўқилади

Камерунда 30дан кўпроқ одам жангарилар ҳужуми қурбони бўлди

Фото: Actu Cameroun

10 июнь Камерун шимолининг Дарак шаҳрида 37 киши "Боко Харам” гуруҳи жангариларининг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар берди Actu Cameroun портали маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда. 

Mutations нашрининг хабарига кўра, ҳалок бўлганлардан 10 нафари тинч аҳоли вакили, қолган 27 нафари ҳарбий бўлган. Бошқа маҳаллий ОАВнинг хабарига кўра, қуролланган жангарилар террорчиликка қарши курашувчи кўпмиллатли қўшма тезкор-тактик гуруҳ постига хужум қилган. 

Мавзуга оид