Ўзбекистон | 15:40 / 13.06.2019
29133
3 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг 5 та туман давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Сергели, Шайхонтоҳур ва Бектемир туманлари давлат солиқ инспекцияларида янги раҳбарлар иш бошлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Кабиров Наим Ноёбович Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Кабиров Наим Ноёбович
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Н.Кабиров 1969 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. 1997 йили Тошкент давлат университети, 2009 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда Оққўрғон тумани давлат солиқ инспекциясида инспекторликдан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунига қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Махмадустов Жалол Махмадустович Юнусобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Махмадустов Жалол Махмадустович
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Ж.Махмадустов 1973 йилда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида туғилган. 1996 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳамда 2007 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У солиқ тизимида 1996 йилдан буён фаолият кўрсатиб, Тошкент шаҳри туманлари инспекцияларида турли лавозимларда самарали меҳнат қилган. 2018 йил сентябрь ойидан шу кунга қадар Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Эргашов Жамшид Ашурович Сергели тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Эргашов Жамшид Ашурович
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Ж.Эргашов 1981 йилда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида туғилган. 2003 йили Термиз давлат университетини, 2005 йили Ўзбекистон Миллий университетини, 2011 йили Банк-молия академиясини (магистратура) тамомлаган.

У 2007-2014 йилларда Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органларида фаолият юритиб, янги лавозимга тайинлангунига қадар Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаментида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Мулладжанов Хожиакбар Хамидович Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Мулладжанов Хожиакбар Хамидович
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Х.Мулладжанов 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2014 йилдан Тошкент шаҳри Ғазначилик бошқармаси Шайхонтоҳур тумани бўлимида инспекторликдан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунига қадар Яккасарой тумани Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.

Давлатов Илхомжон Гуламжанович Бектемир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Давлатов Илхомжон Гуламжанович
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

И.Давлатов 1986 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2011 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2018 йили Банк-молия академиясини (магистратура) тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2011 йилда Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунига қадар ушбу жамғарманинг Олмазор тумани бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Мавзуга оид