Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги уйлардаги хонадонлар қурилиш вақтида сотиб олишга арзийдими?
Ҳозирги кунда Тошкентда қурилиш жараёнлари авжига чиққан бўлиб, янги турар-жой мажмуалари ва турли “City”ларга қаратилган рекламалар барчанинг эътиборини тортган. Янги уй-жой қурувчиларнинг бири замонавий дизайнни таклиф қилса, бошқаси эса қулай жойлашув ва бошқа бир қатор имкониятларни ваъда бермоқда. Бироқ уларнинг аксариятини умумий бир хусусият бирлаштиради, яъни бу уйлар ҳали қуриб битказилмаган. Хўш, қуриб битказилмаган уйга пул тўлаш арзийдими?

Uybor.uz-кўчмас мулк сайти сизларга қурилиш давридаги янги уйларни сотиб олишнинг қуйидаги афзалликлари билан танишиб чиқишни таклиф қилади:
Қурувчи фирмалардан чегирма
Одатда хонадонларнинг нархи фойдаланишга топширилгунга қадар сезиларли даражада арзон бўлади. Бундай босқичда кўчмас мулкни сотиб олар экансиз, сиз камроқ харажат қиласиз, қурувчи/девелопер эса, тиккан (сарфлаган)маблағини эртароқ қайтиб олади.Демак, натижада хонадонни эртароқ сотиб олиб сиз қурувчи фирмага қурилиш ишлари учун қарз берасиз, ўз навбатида у ҳам сизга арзонлаштирилган нархдаги уй шаклида мукофот тўлайди.Бунда иккала тараф ҳам фойда кўради.

Муддатли тўлов
Кўчмас мулк бозоридаги таклифларнинг ортиб бориши туфайли хонадонларни сотиш тобора қийинлашмоқда. Шу сабабли ҳам борган сари кўплаб қурувчи фирмалар ҳали тўлиқ қуриб битказилмаган уйларни муддатли тўлов асосида сотиб олишни таклиф қилмоқдалар.Бунда сиз хонадон нархининг бир қисмини олдиндан тўлайсиз,қолган қисмини эса, 1-3 йил мобайнида ойлик тўлов шаклида амалга оширасиз. Натижада, бир томондан, ҳали қуриб битказилмаган уйга тўлиқ тўловни бирданига амалга оширмаслик имкониятининг юзага келиши харидорга қулайлик яратса, бошқа томондан қурувчи фирмалар кўпроқ ва тезроқ хонадонларни сотишга эришадилар.

Яхши жойларга эга бўлиш
Сиз хонадонни сотиб олиш қарорини қанча эрта қабул қилсангиз, танлаш имкониятингиз шунча юқори бўлади. Шу тариқа сиз, фақатгина ортиб қолган уйларни сотиб олишга мажбур бўлмасдан, аксинча ўз хоҳиш -истакларингиздан келиб чиққан ҳолда, яъни дераза ортидаги манзара, уйнинг қавати, унинг режаси ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда ўзингизга ёққан уйни танлаш имкониятига эга бўласиз.
Албаттаки, қурувчи фирманинг қурилишни ўз вақтида тугата олмай қолиши ёки хонадоннинг режаси уй битгач сизга ёқмай қолиши мумкин.

Бундай ҳолатларга дуч келмаслик учун турар-жой комплексларини Uybor.uz ёрдамида таққосланг ва қуйидагиларни текшириш имкониятига эга бўласиз:
1. Қурилиш жараёнлари. Турар-жой комплексининг саҳифасида сиз қурилиш жараёнларини кузатиб боришингиз мумкин.Аксарият қурувчи фирмалар қурилишининг ойма-ой суратларини сайтга жойлайдилар. Бунда сиз қурилиш ишлари қай даражада якунлангани ҳақида маълумотга эга бўлиш имкониятини қўлга киритасиз.
2. Хонадон режаси.Қурувчи фирмалар бир пайтнинг ўзида бир хил миқдордаги хоналарга эга бўлган хонадонларнинг бир нечта вариантларини таклиф қилишлари мумкин.Турар-жой комплексининг сайтдаги саҳифасида сиз хонадонлар режасининг бир нечта вариантларини кўришингиз ва ўзингизга мос келганини танлашингиз мумкин бўлади.
Uybor.uz- кўчмас мулк оммабоп сайти 40 дан ортиқ турар-жой жой комплекслари ва Тошкентнинг барча туманларидаги 600дан ортиқ хонадон турларини таклиф қилади.Uybor.uz– янги уйларни биз билан изланг ва топинг.
Мурожаат учун телефон: +998 78 120 79 79
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:00 / 21.01.2020
Қай бири яхшироқ: янги машина сотиб олишми ёки Тошкент шаҳридан янги қурилган уй харид қилишми?
09:00 / 18.11.2019
2019 йилда Тошкентдаги кўчмас мулк бозори қандай ўзгаришларга учради ва бизни 2020 йилда нималар кутмоқда?
11:00 / 30.09.2019
Истанбулда Тошкент нархидаги янги хонадон сотиб олишни хоҳлайсизми?
09:00 / 15.08.2019