Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонлик прокурорлар Ўзбекистонда ўқитилади
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов Афғонистон ислом Республикаси Бош прокурори Муҳаммад Фарид Ҳамиди бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув давомида меҳмонларга прокуратура органлари фаолиятининг устувор йўналишлари ва асосий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашув иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Афғонистон Ислом Республикаси Бош прокуратураси ўртасидаги ҳамкорлик профессионал алоқаларни йўлга қўйиш ва шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш орқали изчиллик билан ривожланаётганлиги таъкидланди.
Суҳбатдошлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар. Хусусан, Афғонистон прокуратураси органлари ходимларини Ўзбекистон Бош прокуратураси Академиясида ўқитиш масаласи муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Афғонистон Ислом Республикаси Бош прокуратураси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжатнинг амалда татбиқ этилиши икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишини янги босқичга кўтаради.
Учрашув якунида жаноб Ҳамиди самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025