Жаҳон | 17:20 / 17.06.2019
4243
1 дақиқада ўқилади

Францияда Чаддаги исёнчилар раҳбари қўлга олинди

Фото: AP Photo / Kamil Zihnioglu

Францияда Чаддаги исёнчилар етакчиси генерал Маҳамат Нури инсониятга қарши жиноятлар содир этишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Alwihda Info портали хабар берди.

Генерал Нури Чад ҳукуматида бир неча бор турли лавозимларни, хусусан, мудофаа вазири ва ички ишлар вазири лавозимларини эгаллаган.

2006 йилда генерал мамлакат президенти Идрис Деби билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган ва қуролланган мухолифатга раҳбарлик қилган. 2008 йил февралда Нури бошчилигидаги қуролланган гуруҳ Чад пойтахтига ҳужум қилган, аммо чекинишга мажбур бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид